12:15 25.04.2025Янги Наманган тумани ҳокими иштирокида тумандаги Фавқулодда вазиятлар бўлимида мавжуд иш шароити ва моддий-техник таъминот ҳолати ўрганилди.
Ташриф доирасида бўлим бинолари, хизмат хоналари, ёнғин-хавфсизлик ва тезкор ҳаракат учун мўлжалланган махсус техника ҳамда ускуналар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ходимлар учун яратилган маиший шароитлар, дам олиш ҳудудлари ва кундалик фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган имкониятлар билан танишилди.
Ташриф якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати