Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган давлат техника университети талабалари учун янги ётоқхона қурилмоқда
  • Янгиликлар
  • 10:45 25.04.2025
  • 92
  • Хабарлар

Наманган давлат техника университети талабалари учун 1000 ўринли замонавий ётоқхона қурилмоқда. Янги Наманган туманида, Ислом Каримов кўчасида жойлашган ушбу кўп қаватли бинода талабалар учун барча қулайликлар яратилиши режалаштирилган.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда ва пардозлаш босқичига етган.

Туман ҳокими объектга ташриф буюриб, қурилиш жараёнини тезлаштириш ва иш сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати