Сайт тест режимида ишламоқда!
Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
  • Янгиликлар
  • 16:10 24.04.2025
  • 91
  • Очиқ мулоқот

Янги Наманган туманида жойлашган “Ҳидоя” ўрта-махсус ислом билим юртида туман ҳокими иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда ёшларга таълим, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан фаол иштирок этишди. Туман ҳокими ёшлар — давлат келажаги эканини таъкидлаб, уларга доимий равишда ғамхўрлик кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув якунида ўқув курслари, шартнома тўловлари, ҳайдовчилик курслари, IT таълими, паспорт олиш, моддий ва тиббий кўмак каби масалалар бўйича ёшларнинг мурожаатларига жойида ечим топилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати