Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:35 24.04.2025
  • 120
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида Европа тараққиёт ва тикланиш банки маблағлари ҳисобидан аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жумладан, Абу Райхон Беруний маҳалласининг Жалолиддин Мангуберди кўчасида 2,1 км узунликдаги янги сув тармоғи қуриш ишларига киришилди. Лойиҳа доирасида Д-300 ва Д-100 мм диаметридаги қувурлар ўрнатилиб, 4500 нафар аҳоли (1230 та хонадон) сифатли ичимлик суви билан таъминланади.

Ушбу ишлар туман инфратузилмасини замонавийлаштириш ва аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати