Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда “Мебел асл маржон” цехи иш бошлади
  • Янгиликлар
  • 12:25 24.04.2025
  • 77
  • Хабарлар

Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида 2025 йил февраль ойида “Мебел асл маржон” мебел ишлаб чиқариш цехи фаолиятини бошлади. Янги ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 15 нафар маҳаллий ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланган. Цехда уй ва офис мебеллари, турли кўринишдаги эшиклар ҳамда 50 дан ортиқ турдаги жиҳозлар тайёрланмоқда.

Маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш ҳамда ички бозорда рақобатбардош маҳсулот таклиф этиш лойиҳанинг асосий мақсадларидан ҳисобланади. 

Туман ҳокими цехда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Корхонада яратилган шароитлар, тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан қизиқди ҳамда бундан кейин ҳам шундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати