Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда сув таъминоти яхшиланмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:05 24.04.2025
  • 98
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида Европа тараққиёт ва тикланиш банки маблағлари ҳисобига аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Мингчинор” маҳалласининг “Ирригатор” кўчасида 1,4 км узунликдаги янги сув тармоғи тортилмоқда. Лойиҳа доирасида Д-300 ва Д-100 мм диаметридаги қувурлар ўрнатилмоқда. Бу орқали 1300 нафар аҳоли ёки 300 та хонадонни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш имконияти яратилади.

Мазкур ишлар туман аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати