09:35 24.04.2025Янги Наманган туманида жойлашган 57-умумий ўрта таълим мактабида PISA 2025 халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Ташриф чоғида мактабнинг информатика хонаси кўздан кечирилиб, мавжуд компютерларнинг техник ҳолати, уларнинг ишлаш даражаси ҳамда интернет тезлиги масалалари атрофлича ўрганилди.
Жараён давомида ўқувчиларга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида таълим бериш шароитлари, шунингдек, рақамли саводхонлик даражасини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Педагоглар билан олиб борилган мулоқотда PISA тадқиқотининг мазмун-моҳияти, унинг халқаро миқёсдаги аҳамияти ва ўқувчиларнинг фунционал саводхонлигини баҳолашдаги роли
тушунтирилди.
Мутасаддилар томонидан синовга пухта тайёргарлик кўриш, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, таҳлилий ёндашув ва ҳаётий вазиятларни ҳал эта олиш кўникмаларини шакллантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати