18:05 23.04.2025Янги Наманган туманида жойлашган “Тараққиёт” кичик саноат зонасида саноат салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Бугунги кунга келиб, мазкур ҳудудда 9 та корхона ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, қолган объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Мебел маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу саноат зонаси 10 гектар майдонни қамраб олади. Унда умумий қиймати 202,5 миллиард сўмга тенг бўлган 37 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ташаббуслар натижасида 4 мингга яқин янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳудудда автомобилларга сервис хизматлари кўрсатишга мўлжалланган замонавий “Саноат ва сервис” маркази ҳам барпо этилмоқда. 2 гектар майдонда жойлашадиган мазкур мажмуа ишга тушгач, яна 400 дан ортиқ янги иш ўрни пайдо бўлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати