16:25 23.04.2025Туман ҳокими иштирокида “Атанган гузар” маҳалласида аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
Мазкур маҳалладаги ҳар бир хонадон томорқасидан унумли фойдаланиб, асосий эҳтиёжлар учун турли сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирмоқда. Шунингдек, деярли ҳар бир хўжаликда мол-ҳайвон ва паррандалар боқилаётгани кузатилди. Бу эса аҳолининг ўз меҳнати билан рўзғорини юритишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Туман ҳокими томонидан маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланди ҳамда томорқадан самарали фойдаланишни янада ривожлантириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати