17:25 19.04.2025Янги Наманган туманида фаолият олиб бораётган “Grand Mens Wear” масъулияти чекланган жамияти эркаклар учун замонавий ва рақобатбардош кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада 70 нафардан зиёд ходим доимий иш ўрнига эга.
Бу ерда асосан ички бозор талабидан келиб чиқиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, маҳсулотлар сифатли хомашёлардан тайёрланади ҳамда замонавий технологиялар асосида тикилади.
Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат шароитлари ҳамда келгусидаги инвестициявий режалар билан танишди. Учрашув давомида корхона раҳбарияти томонидан ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулот турини кенгайтиришга доир режалар тақдим этилди.
“Grand Mens Wear” МЧЖ келгусида экспорт бозорига чиқиш, брендни ривожлантириш ва сифат стандартларини халқаро даражага олиб чиқишни мақсад қилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати