Сайт тест режимида ишламоқда!
Туман ҳокими “Grand Sole” поябзал корхонасида бўлди
  • Янгиликлар
  • 15:55 19.04.2025
  • 69
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида жойлашган “Гиранд чарм поябзаллари” масъулияти чекланган жамияти 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 100 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

 Корхона “Grand Sole” бренди остида 50 дан ортиқ турдаги замонавий ва сифатли оёқ кийимларни ишлаб чиқаради. Ҳар ойда 30 мингдан зиёд тайёр маҳсулот ички бозорга тақдим этилмоқда.

Туман ҳокими корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, яратилган иш ўринлари ва келгусидаги режалари билан танишди. Учрашув чоғида цех фаолиятига ижобий баҳо берилди ҳамда янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар айтилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати