Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
  • Янгиликлар
  • 16:20 15.04.2025
  • 67
  • Сайёр қабул

Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Келажак тонги” маҳалласида ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат, шартнома тўловлари, сув ва электр таъминоти каби масалаларда мурожаатлар билдирилди.

Мурожаатларнинг аксар қисми жойида ҳал этилди, вақтини талаб этувчи муаммолар эса тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Янги Наманган туман ҳокимлиги аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича ишларни давом эттиради.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати