18:10 11.04.2025Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида самарали ташаббус амалга оширилмоқда. Маҳалланинг “2-Тараққиёт” кўчаси орқали оқиб ўтувчи 1,2 км узунликдаги заканда ўрдак боқиш ишлари йўлга қўйиляпти.
Бу лойиҳа орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, қўшимча даромад манбаини яратиш ҳамда маҳаллий иш ўринларини кўпайтириш кўзда тутилган. Аввал “Шербулоқ” маҳалласидан бошланган бу йўналиш энди кенгайиб, бошқа ҳудудларда ҳам амалиётга жорий этилмоқда.
Мазкур ташаббус ерлардан самарали фойдаланиш, табиий захираларни иқтисодий манбага айлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати