13:35 11.04.2025Янги Наманган туманида шаҳримизда анъанавий 64-марта ўтказиладиган Халқаро Гуллар фестивали олдидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Фестиваль доирасида туманнинг асосий кўчаларидан бири — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб турли хил гуллар экилиб, йўл ёқалари гулхоналар ва безакли композициялар билан ҳусн бахшида этилмоқда.
Бундан ташқари, яшил ҳудудларда ҳамда инфратузилма объектларида ҳам ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Мазкур ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари туманнинг экологик ҳолати ҳамда эстетик кўринишига ижобий таъсир кўрсатиб, фестивалга келувчи маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун ёқимли таассурот қолдиришга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати