Сайт тест режимида ишламоқда!
“Тараққиёт” КСЗда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 12:10 11.04.2025
  • 66
  • Очиқ мулоқот

Янги Наманган тумани “Соҳил” маҳалласида барпо этилаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда туман ҳокими иштирок этиб, лойиҳаларни амалга оширишда учраётган муаммолар, тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.Масъулларга долзарб масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди. Шунингдек, тадбиркорларга қурилиш ишларини жадаллаштириш ва белгиланган муддатларга риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.Мебелчиликка ихтисослашган ушбу саноат зонаси 10 гектар майдонни қамраб олиб, унда 202,5 млрд сўмлик 37 та инвестиция лойиҳаси жойлаштирилади. Натижада 4000 га яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати