11:00 11.04.2025Хабарингиз бор, аҳолига онкологик хизматлар кўламни янада кенгайтириш мақсадида Республика онкология маркази филиали учун замонавий поликлиника қурилмоқда. Янги тиббий муассаса Янги Наманган туманидаги “Оромгоҳ” маҳалласининг “Афросиёб” кўчасида барпо этилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, поликлиника 170 ўринга мўлжалланган бўлиб, уч қаватли бино ва автотураргоҳдан иборат бўлади. Қурилиш ишларини “Олмос-Уйчи” хусусий корхонаси амалга оширмоқда. Бу мақсад учун 5,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокими қурилиш жараёни билан танишиб, зарурий кўрсатмалар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати