10:05 11.04.2025Хабар қилинганидек, Янги Наманган туманида 200 ўринли, замонавий кўп тармоқли марказий поликлиника барпо этилмоқда. Янги тиббиёт маскани “Оромгоҳ” маҳалласидан жой олган бўлиб, туман тиббиёт бирлашмасига ёндош равишда қурилмоқда.
Қурилиш ишлари “Равнақ” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳа учун 3,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Мазкур поликлиника 2025 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, ишга тушгач эса янги муассасада 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокими қурилиш майдонида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар суръати ва сифатини ўрганди ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати