17:25 04.04.2025Янги Наманган туманида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида яна бир ҳуқуқ-тартибот маскани фойдаланишга топширилди.
Абу Райхон Беруний маҳалласида барпо этилган мазкур 2-сон маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ички ишлар органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоат тузилмалари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга хизмат қилади. Бу орқали жиноятчиликка қарши курашиш механизми янада такомиллашади.
Тантанали тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этиб, ушбу масканнинг аҳамияти таъкидланди. Мазкур ташаббус жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг яна бир амалий ифодаси ҳисобланади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати