Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда янги ҳуқуқ-тартибот маскани фойдаланишга топширилди
  • Янгиликлар
  • 16:10 04.04.2025
  • 81
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида Янги Наманган туманида ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилмоқда. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари, ички ишлар органлари ва жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигида самарали фаолият юритиш учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Шу мақсадда Янги Наманган туманида жами тўртта ҳуқуқ-тартибот маскани барпо этиш режалаштирилган. Улардан бири Гўзал даҳасида ташкил этилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилди ва расман фойдаланишга топширилди.

Мазкур маскан замонавий талабларга мос равишда жиҳозланган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг самарали ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда “Гўзал”, “Чаманзор”, “Сиҳатгоҳ”, “Янги замин” ва “Меҳнатобод”маҳаллаларида жамоат тартибини таъминлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати