Сайт тест режимида ишламоқда!
Фурқат маҳалласида томорқадан самарали фойдаланилмоқда
  • Янгиликлар
  • 17:25 03.04.2025
  • 76
  • Хабарлар

Янги Наманган туманининг Фурқат номли маҳалласида яшовчи Аҳмаджон Мамажонов томорқасида 8 сотих ер майдонидан самарали фойдаланиб, деҳқончилик билан шуғулланмоқда. 

У 2 сотихли иссиқхонада аввал бодиринг, помидор етиштирган бўлса, сўнгги икки йилдан бери қулупнай экиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган. Шунингдек, томорқасида мевали дарахтлар ҳам парвариш қилинмоқда.

Туман ҳокими Мамажонов хонадонига ташриф буюриб, унинг деҳқончилик тажрибаси билан танишди ва мазкур тажрибанинг аҳамиятини юқори баҳолади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати