Сайт тест режимида ишламоқда!
“Tekstil libos” МЧЖ 2024 йилда 694 минг долларлик экспорт амалга оширди
  • Янгиликлар
  • 15:25 02.04.2025
  • 79
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманида фаолият юритувчи “Tekstil libos” МЧЖ 60 нафар аҳолини иш билан банд этган, ушбу корхона 2024 йилда 694 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортини амалга оширди.

Корхона маҳсулотлари Туркия, Хитой, Қирғизистон ва Россия бозорларига етказиб берилди.

2025 йил учун мазкур цех экспорт ҳажмини 750 минг АҚШ долларига етказишни режалаштирган. Бу мақсадга эришиш учун ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва янги ҳамкорлар билан иш олиб бориш кўзда тутилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати