14:30 02.04.2025Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг муаммолари тингланиб, уларга ечим топиш мақсадида тегишли чоралар кўрилди.
Қабул жараёнида бандлик, моддий ёрдам, шартнома тўловлари, тиббий хизмат, сув ва электр таъминоти масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ушбу масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, муайян вақт талаб этадиган муаммолар масъул идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Янги Наманган туман ҳокимлиги аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича ишларни давом эттиради.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати