Сайт тест режимида ишламоқда!
“Zamin luks” МЧЖ экспорт ҳажмини оширмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:30 02.04.2025
  • 73
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманининг “Гулистон” маҳалласида фаолият юритаётган “Zamin luks” МЧЖ экспортчи корхоналар қаторидан ўрин олган. Корхонада ҳозирда 50 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

2024 йилда мазкур цех Россияга 250 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлса, 2025 йил учун ушбу кўрсаткични 500 минг АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. 

Шунингдек, корхона яқинда Саудия Арабистонига зиёрат учун кийим-кечак етказиб бериш бўйича ҳам буюртмалар қабул қилган.

Янги Наманган тумани ҳокими корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида тадбиркорликни янада ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати