Сайт тест режимида ишламоқда!
“Шербулоқ” маҳалласида паррандачилик ривожланмоқда
  • Янгиликлар
  • 16:35 01.04.2025
  • 79
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида жойлашган “Шербулоқ” маҳалласини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида амалий чоралар кўрилмоқда.

Маҳаллада томорқадан унумли фойдаланиш ва паррандачиликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўрдак парваришлаш бўйича тажриба йўлга қўйилиб, аҳолига бу соҳада амалий кўмак кўрсатилмоқда.

Келгусида эса маҳаллада паррандачилик кластери ташкил этиш режалаштирилган. Бу ташаббус аҳоли бандлигини ошириш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати