Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:45 01.04.2025
  • 70
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда. 4Р-117 Шимолий айланма йўли бўйлаб бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чортоқ кўприги яқинида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун ер ости ўтиш йўли қурилмоқда. Ушбу туннел “Ишонч” маҳалласида яшовчи болаларнинг 62-сонли мактабга хавфсиз боришини таъминлашга хизмат қилади. Қурилишда 4Х2,30 ҳажмдаги бетон конструкциялар ишлатиляпти.

Шунингдек, Чортоқ йўлининг 29-35 км қисмида лотоклар ўрнатилиб, йўл 6 поласага кенгайтирилмоқда. Пиёдалар учун янги йўлакчалар ҳам барпо этилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокими қурилиш жараёнини кўздан кечириб, ишларни белгиланган муддатда ва сифатли бажариш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати