18:30 20.03.2025Якка тартибдаги тадбиркор Акмалжон Мусаев томонидан ташкил этилган корхона МДФ эшик ва ромлар ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 11 миллиард сўм бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни учун замонавий технологиялар жорий қилинган. Корхонада 40 та янги ишчи ўрни яратилди, бу эса маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.
ЯТТ Абдулло Бозоров томонидан ташкил этилган корхона эса стол ва стул, сўри ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 8 млрд сўмни ташкил этган ушбу объектда 25 та янги ишчи ўрни яратилди.
Мазкур ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати