Сайт тест режимида ишламоқда!
Наврўз арафасида “Тараққиёт” кичик саноат зонасида янги корхоналар иш бошлади
  • Янгиликлар
  • 17:25 20.03.2025
  • 72
  • Хабарлар

Якка тартибдаги тадбиркор Хайрулло Оҳунов томонидан ташкил этилган ишлаб чиқариш мажмуаси МДФ эшикларини тайёрлашга ихтисослашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 8 миллиард сўмни ташкил этади, уни амалга ошириш натижасида 35 нафар иш ўрни яратилди. 

Якка тартибдаги тадбиркор Отабек Ибрагимов томонидан ташкил этилган корхона эса 6 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган бўлиб, сим сетка ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш жараёнида 30 нафар ишчи меҳнат қилади.

Якка тартибдаги тадбиркор Авазхон Неъматов томонидан ташкил этилган корхона МДФ эшик ва ромлар ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этиб, натижада 22 та янги иш ўрни яратилди. 

Замонавий технологиялар асосида иш юритадиган мазкур корхоналар маҳаллий бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни мақсад қилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати