17:10 20.03.2025Наврўз байрами арафасида Янги Наманган туманидаги “Тараққиёт” кичик саноат зонасида дастлабки корхоналар ишга тушди. Улардан бири “Ultra group” МЧЖ бўлиб, у 6 миллиард сўмлик инвестиция эвазига ташкил этилди ва 40 та янги иш ўрни яратилди. Корхона асосан стол ва стул ишлаб чиқаради, маҳсулот ички бозорга йўналтирилган.
Очилиш маросимида вилоят ва туман раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари ҳамда нуронийлар иштирок этиб, янги саноат зонасининг минтақавий иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида фикр билдиришди. “Тараққиёт” кичик саноат зонаси ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати