Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда Республика онкология маркази филиали учун 170 ўринли поликлиника қурилмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:10 20.03.2025
  • 114
  • Хабарлар

Наманган вилоятида тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва аҳолига онкологик хизмат кўрсатиш имкониятларини ошириш мақсадида Республика онкология маркази филиали учун 170 ўринли поликлиника қурилмоқда. 

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласи “Афросиёб” кўчасида жойлашган мазкур объект лойиҳасига кўра поликлиника учун 3 қаватли бино ва автотураргоҳ барпо этилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишлари “Олмос-Уйчи” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа учун жами 5,8 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, уни жорий йилнинг учинчи чораги охирига қадар якунлаш режалаштирилган. 

Ҳозирда ер тайёрлаш ва қурилишга дастлабки тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати