12:20 15.03.2025Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўкаламзорлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш ишлари давом этмоқда.
Янги Наманган туманида ҳам акцияси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил боғлар кўпайтирилмоқда. Бугун эса туманнинг “Мустақилликнинг беш йилли” маҳалласидаги “Саховат” кўчасида жойлашган собиқ чиқинди кўмиш полигонидаги 2 гектар бўш ер майдонига 1500 туп павлония ҳамда 200 туп қрим қарағайи кўчатлари экилди. Кўчат экиш тадбирида туман ҳокими, фаоллар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Туман ҳокими ҳудудларда яшил боғларни кенгайтириш, мевали ва манзарали кўчатлар, гулларни экиш ҳамда парвариллашда барчани фаолликка ҳамда масъулият билан ёндашишга чорлади.
Маълумот учун, Янги Наманган туманида баҳоги мавсумда 90 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 53 минг тупга яқин ниҳоллар ерга қадаб бўлинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати