Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида 1000 ўринли талабалар турар-жойи қурилмоқда
  • Янгиликлар
  • 15:30 14.03.2025
  • 84
  • Хабарлар

Наманган муҳандислик-қурилиш институти (НамМҚИ) талабалари учун Ислом Каримов кўчасида янги турар-жой биноси қурилмоқда. 12 қаватли ушбу мажмуа давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этиляпти, унинг умумий лойиҳа қиймати 86,3 млрд сўмни ташкил қилади.

Қурилиш ишлари “Нифрит импекс” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда ва 2025 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган. Бугун туман ҳокими объектда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, жараённи тезлаштириш бўйича зарурий кўрсатмалар берди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши талабаларнинг турар-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати