13:05 14.03.2025Янги Наманган туманида 200 қамровга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника қурилиши бошланди. Мажмуа “Оромгоҳ” маҳалласида, туман тиббиёт бирлашмасига ёндош ҳолда барпо этилмоқда.
Қурилиш ишлари “Равнақ” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда ва лойиҳа учун 3,2 миллиард сўм маблағ ажратилган. Поликлиника шу йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 100 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Мазкур тиббиёт муассасаси аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати