Сайт тест режимида ишламоқда!
Ҳудудларни ободонлаштириш ва томорқалардан унумли фойдаланиш ҳолати ўрганилмоқда
  • Янгиликлар
  • 18:25 13.03.2025
  • 68
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Хусусан, “Соҳил” маҳалласининг ҳар бир хонадонида экин майдонларидан унумли фойдаланиш, паррандачилик ва чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек, оилавий тадбиркорлик имкониятлари ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилди.

Аҳолига томорқадан фойдаланиб, даромад топиш ва рўзғорни яхшилаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Бундай саъй-ҳаракатлар нафақат оилалар фаровонлигини оширишга, балки ҳудуднинг ободонлашувига ҳам хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати