Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги турар-жой мажмуаси қурилиши якунланмоқда
  • Янгиликлар
  • 15:05 13.03.2025
  • 72
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида қурилиш ва ривожланиш ишлари жадал давом этмоқда. “Маънавият” маҳалласидан жой олган замонавий турар-жой мажмуаси яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

“Ровустон қурилиш” МЧЖ томонидан барпо этилаётган мажмуа 5 та 6 қаватли бинодан иборат бўлиб, 210 та хонадонни ўз ичига олади. Ушбу уйлар ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш билан бирга, кўплаб оилалар учун замонавий ва қулай турмуш шароити яратишга хизмат қилади.

Туман ҳокими иш жараёни билан танишиб, турар-жойлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида масъулларга зарурий кўрсатмалар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати