Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда фаол аёллар тақдирланди
  • Янгиликлар
  • 20:20 10.03.2025
  • 78
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган тумани мажлислар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшаётган фаол аёллар таклиф этилди.

Турли соҳаларда хизмат олиб бораётган тадбиркор, ўқитувчи, шифокор ва жамоат фаоллари меҳнати эътироф этилди ҳамда уларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди. 

Байрам шукуҳи самимий тилаклар билан янада кўтаринки тус олди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати