15:15 10.03.2025Бу ерда 60 дан ортиқ иссиқхона мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири 50 сотих майдонни эгаллайди. Асосий маҳсулот – помидор. Маҳаллий тадбиркорлар ушбу иссиқхоналарда серҳосил помидор етиштириб, уни нафақат ички бозорга, балки Қирғизистонга ҳам экспорт қилишади.
Ҳар бир иссиқхонада 20 нафарга яқин киши меҳнат қилиб, деҳқончилик билан шуғулланади. Улар мукаммал агротехника усулларидан фойдаланиб, юқори сифатли ва экологик тоза маҳсулот етиштиришади. Бу нафақат маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга, балки аҳоли бандлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати