Сайт тест режимида ишламоқда!
“Climate trade”: Импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона
  • Янгиликлар
  • 14:15 10.03.2025
  • 84
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган “Climate Trade” МЧЖ 2018 йилдан буён маҳаллий бозор учун сифатли ва замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариб келмоқда. Германия технологиясига асосланган ишлаб чиқариш жараёни корхонанинг самарадорлигини ошириш билан бирга, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда корхонада 20 нафар ишчи меҳнат қилади. 2024 йилда бу ерда 1500 дона чанг ютгич ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилда бу рақамлар 10 минг донага етказилади. Бундан ташқари, корхона янги маҳсулот – сув иситгич ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишни мақсад қилган.

Бу режалар ички бозорда маҳаллий маҳсулот улушини ошириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати