Сайт тест режимида ишламоқда!
“Ёшлик” сув иншооти кўздан кечирилди
  • Янгиликлар
  • 11:55 10.03.2025
  • 89
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

“Ёшлик” сув иншооти тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида тўлиқ кўздан кечирилди. Лойиҳа доирасида 5000 м³ ҳажмга эга иккита ховуз қурилди ва “Мустақиллик” иншоотигача 9 км узунликдаги асосий тармоқ тортилиб, 202,9 км ички тармоқлар ўрнатилди.

Ушбу иншоот орқали “Бунёдкор” ва “Саховат” маҳаллаларидаги 16 минг нафардан ортиқ, шунингдек, “Мустақиллик 5 йиллиги”, “Ёшлик”, “Ахсикент”, “Меҳнатобод”, “Мингтерак”, “Тинчлик” ва “Оромгоҳ” маҳаллаларида яшовчи 43 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати