Сайт тест режимида ишламоқда!
“Паҳлавон” спорт мажмуасидаги сузиш ҳавзаси мукаммал таъмирдан чиқарилади
  • Янгиликлар
  • 16:15 07.03.2025
  • 91
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактабига қарашли “Паҳлавон” спорт мажмуаси сузиш ҳавзаси давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида капитал таъмирдан чиқарилади. Лойиҳа доирасида мавжуд инфратузилма тубдан янгиланиб, замонавий талабларга жавоб берадиган спорт иншоотига айлантирилади.

Мазкур лойиҳага кўра, очиқ сув ҳавзаси, маъмурий бино, ўқув хоналари, кийиниш ва ювиниш хоналари қуриб, фойдаланишга топширилади. Ушбу ишлар "Nodir shoh qurilish" қурилиш компанияси томонидан амалга оширилиб, спортчилар ва аҳоли учун барча қулайликларни яратиш кўзда тутилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати