Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 57-мактабда таълим жараёни ўрганилди
  • Янгиликлар
  • 15:20 07.03.2025
  • 107
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган 57-мактабда республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида таълим сифати, ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги ва ўқитиш жараёни таҳлил қилинди. Учрашув давомида ўқувчилар ва ўқитувчилар билан мулоқотлар ўтказилиб, таълим самарадорлигини ошириш, замонавий методлардан фойдаланиш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

Мактаб маъмурияти ва педагоглар билан суҳбатларда ўқув жараёнини янада ривожлантириш, ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишини кучайтириш ҳамда янги инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу каби учрашувлар таълим сифатини ошириш ва ёш авлоднинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати