18:05 06.03.20252012 йилда ташкил этилган “Kristal tekstil libos” МЧЖ бугунги кунда эркаклар учун 15 турдаги костюм-шим ишлаб чиқаради. 30 нафар ишчидан иборат жамоа тайёрлаган “Zinto” бренди остидаги маҳсулотлар Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинмоқда.
2024 йилда корхона 400 минг долларлик экспорт амалга оширган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткични 600 минг долларга етказиш режалаштирилган. Қисқа қилиб айтганда, “Kristal tekstil libos” сифатли ва замонавий кийимлари билан халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати