Сайт тест режимида ишламоқда!
“Атанган гузар”: меҳнат ва барака маскани
  • Янгиликлар
  • 15:35 06.03.2025
  • 83
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги “Атанган гузар” маҳалласида меҳнатсевар одамлар яшайди. Бу ерда ҳар бир хонадон барака манбаидек: чорвадорлар боққан қўйу-моли, деҳқонлар экилган картошка, пиёзи билан ризқини топади.

Абдусамат Шарифов 20 бош қўй, 15 бош мол, 50 та парранда боқиб, деҳқончилик билан ҳам шуғулланади. Унинг 25 туп бодоми йилига 130 килограмм ҳосил беради. Бу эса нафақат оиласи, балки маҳалладошларига ҳам манфаат келтиради.

Ҳунармандчилик ҳам бу ерда анъанавий касб. Умида Эргашева 10 йилдан бери келини билан кўрпа-тўшак тикади. Уларнинг маҳорати нафақат маҳалла, балки атрофда ҳам яхши ном қозонган.

Қисқача қилиб айтганда, “Атанган гузар” аҳолиси меҳнатдан чарчамайди, зеро улар яхши билади: барака фақат самимий меҳнатда!

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати