Сайт тест режимида ишламоқда!
Томорқалардан унумли фойдаланиш ҳолати ўрганилмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:10 04.03.2025
  • 87
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган тумани маҳаллаларида аҳоли томорқалардан самарали фойдаланишига кўмаклашиш мақсадида хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Соҳил” маҳалласининг ҳар бир хонадонида экин майдонларидан фойдаланиш, паррандачилик ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди. 

Аҳолига томорқадан тўғри фойдаланиш орқали даромад топиш ва рўзғорни обод қилиш йўл-йўриқлари тушунтирилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати