11:00 04.03.2025Янги Наманган туманининг “Ғирвонсой” кўчасида “Наманган интер евро дизайнер” МЧЖ томонидан кўп-қаватли уй-жойлар ҳамда замонавий меҳмонхона барпо этилмоқда. Дастлабки ўрганиш ишлари ушбу манзилдан бошланди. Бу ерда жараён якуний босқичга етган.
“Fayzli Uylar” номи билан қад ростлаган турар-жойлар 10 қаватли бўлиб, 66 хонадондан иборат. Шунингдек, 50 кишилик меҳмонхона ҳам қурилиб, у ишга тушгач, 25 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Яқин вақт ичида ушбу уйлар ўз эгаларига топширилиши кутилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати