Сайт тест режимида ишламоқда!
“Маънавият” маҳалласида БСК фаолияти ва коммунал вазият назорат қилинди
  • Янгиликлар
  • 15:15 03.03.2025
  • 91
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги “Маънавият” маҳалласининг аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, коммунал хизматлар ҳолати ўрганилди. Совуқ кунларида иссиқлик, электр энергияси ва сув таъминоти бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, ҳудудда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва атроф-муҳитга эътибор қаратиш масалалари муҳокама қилинди. Маҳаллани ободонлаштириш ва тозаликка риоя қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида бундай учрашувлар мунтазам давом эттирилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати