13:05 03.03.2025Янги Наманган туманидаги “Оромгоҳ” маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказилиб, коммунал хизматлар ҳолати ўрганилди. Қорли ва совуқ кунларда хонадонлардаги иссиқлик ҳолати бўйича суҳбат қилинди, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Тегишли мутасаддилар аҳолининг иссиқлик, электр энергияси ва сув таъминоти бўйича мурожаатларини ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгиладилар.
Шунингдек, ҳудудда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Маҳаллада ободонлаштириш ишларини кучайтириш, тозаликка риоя қилиш ва атроф-муҳитни асраш юзасидан тавсиялар берилди.
Аҳолининг кундалик турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида бу каби учрашувлар давом эттирилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати