Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида баҳорнинг илк кунида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди
  • Янгиликлар
  • 09:25 01.03.2025
  • 82
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Шу мақсадда ташкилланган тумандаги иқтисодий идоралари ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар масъул ходимлари иштирокидаги йиғилишда маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва барча ҳудудларда юрт фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Томорқалардан самалари фойдаланиб, баҳорий экинлар экиш, иссиқхонада турли резаворлар етиштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш ишларини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, солиқ ва кредит ундируви, аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда корхона ва ташкилотларни муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Бу ташаббус туманнинг ҳар бир маҳалласини обод этиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати