17:20 28.02.2025Янги Наманган туманида фармацевтика йўналишидаги янги ишлаб чиқариш корхонаси – “Progress farm” ўз фаолиятини бошлади. Тадбиркор Муҳаммадбобур Эгамбердиев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур корхона ҳозирча 10 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқармоқда.
Айни пайтда корхонада 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, келгусида бу кўрсаткич 100 нафарга етказилиши режалаштирилган. Шунингдек, ишлаб чиқариладиган дори воситалари сони ҳам 50 хилгача оширилади.
Мазкур лойиҳа нафақат янги иш ўринлари яратилиши, балки маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг кенгайиши ва аҳолини сифатли дорилар билан таъминлашга ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати