14:00 28.02.2025Пресс-тур доирасида журналистлар Янги Наманган тумани “Меҳнатобод” маҳалласининг тажрибали гулчиси Дилшодбек Абдураҳмонов иссиқхонасида бўлдилар. У 15 йилдан буён гул парваришлаш билан шуғулланиб, соҳанинг ҳақиқий устасига айланган.
Ҳозирда унинг 7 та плантациясида 60 мингдан зиёд гуллар парваришланмоқда, шуларнинг 50 мингтаси сотувга тайёр. Гулхоналарда баҳор ва ёзда 5-6 нафар ишчи ишласа, куз ва қишда бу рақам 20-25 кишигача етади. Ишчилар ойига 2-3 миллион сўм маош олиб, барқарор даромадга эга бўлишмоқда.
Дилшодбек Абдураҳмоновнинг меҳнати ҳудудда гулчиликни ривожлантиришга ва аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати