Сайт тест режимида ишламоқда!
“ATORA” – миллий матолар бренди
  • Янгиликлар
  • 12:10 28.02.2025
  • 83
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Пресс-тур доирасида журналистлар “Ziyodiy invest” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдилар. 2009 йилдан буён корхона “ATORA” бренди остида миллий матолар ишлаб чиқариб келмоқда. Ҳозирда корхона 30 нафар ишчи билан 100 хил турдаги мато тўқимоқда.

Цех ҳар йили 20 минг метр сифатли мато ишлаб чиқариб, ички бозорга етказади. Бежирим ва ўзига хос дизайнга эга “ATORA” маҳсулотлари пойтахтда катта талабга эга. 2023 йилда корхона 260 миллион сўм даромад қилган. Миллий матога бўлган қизиқишни оширишга ҳисса қўшаётган ушбу бренд ички бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати